Дунёдаги банкнотлар ишлаб чиқарувчи энг йирик компания De La Rue Тожикистон миллий банкида ўзининг маҳсулотини тақдим этди. Британия компанияси хизматларидан дунёнинг 150га яқин мамлакат миллий банки фойдаланади.

Британия компанияси мутахассислари билан учрашувда Тожикистон миллий банки раисининг биринчи ўринбосари Жамолиддин Нуралиев, ўринбосарлар Лола Салимова ва Ҳамидулло Машрабзода, шунингдек мамлакат тижорат банклари вакиллари иштирок этди, деб хабар бермоқда банк матбуот хизмати.

De La Rue вакиллари тадбир иштирокчиларини компаниянинг банкнотлар ишлаб чиқариш бозоридаги фаолияти билан таништиришди. Хусусан, банк 1913 йилда ташкил этилгандан буён банк маҳсулотлари ва технологияларини ишлаб чиқарувчи энг етакчи компаниялардан бири экани таъкидланди. 

Компания дунёнинг 150 мамлакати миллий валюталари учун банкноталар чиқаради. Жумладан ушбу компания томонидан Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Литва, Латвия, Туркманистон ва Қирғизистон қоғоз пуллари чиқарилади.

Бундан ташқари, у паспортлар, ҳайдовчилик гувоҳномалари ва бошқа ҳужжатларни тайёрлайди, ҳисоб-китоб ва банкнотларни текширувчи қурилмалар ишлаб чиқаради.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Тожикистон валютаси – сомоний Германиянинг Giesecke & Divirent компанияси томонидан чиқарилади. Тожикистон тангалари эса Қозоғистон Республикаси миллий банкининг зарбхонасида тайёрланади.