Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган энг қизиқарли учрашувлардан бири Манчестерда бўлиб ўтди. Гвардиола бошчилигидаги «Манчестер Сити» Жардимнинг «Монако»сини қабул қилди.

Оз эмас, кўп эмас саккизта гол киритилган учрашувда «Манчестер Сити» икки марта ҳисобда ортда бораётганига қарамасдан, ғалабани илиб кетишга муваффақ бўлди.

Аввалига Раҳим Стерлинг жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Кейинроқ Фалькао ва Мбаппе томонидан киритилган голлар эвазига меҳмонлар олдинга чиқиб олишди. Иккинчи бўлимда Серхио Агуэро ҳисобни тенглаштирди. Бироқ кўп ўтмай Фалькао яна жамоасини олдинга олиб чиқди. Бунгача у пенальтини аниқ амалга ошира олмаганди.

Шундан кейин ўйинда Гвардиола жамоаси ҳукмронлик қилди. Аввалига Серхио Агуэро, кейинчалик Жон Стоунз ва Лерой Сане томонидан киритилган голлар «Сити»га 5:3 ҳисобидаги ғалабани келтирди.

Европа Чемпионлар лигаси, 1/8 финал

Манчестер Сити – Монако 5:3 (1:2)

Голлар: Стерлинг (26), Агуэро (58, 71), Стоунз (77), Сане (82) – Фалькао (32, 61) Мбаппе (40).
Манчестер Сити: Кабальеро, Стоунз, Отаменди, Санья, Фернандиньо (Сабалета, 62), де Брюйне, Туре, Сильва, Сане, Стерлинг (Навас, 89), Агуэро (Фернандо, 87).
Монако: Субашич, Глик, Фабиньо, Менди, Ражжи, Лемар, Бернарду Силва (Моутинью, 85), Мбаппе (Жермен, 79), Бакайоко (Дирар, 88), Сидибе, Фалькао.
Огоҳлантиришлар: Глик (8), Сидибе (25), Агуэро (35), Фернандиньо (40), Отаменди (49), Бакайоко (55), Фалькао (67), Сабалета (73), Бернарду Силва (76), Фабиньо (81).