22 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Халқаро қизил хоч қўмитасининг (ХҚХҚ) Марказий Осиёдаги Минтақавий ваколатхонаси янги раҳбари Жан-Жером Касабянкани қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Жан-Жером Касабянка вазирга ХҚХҚ Президенти Петер Маурер имзолаган тайинлов тўғрисидаги мактубни топширди. Суҳбат давомида 2017 йилда 25 йил тўладиган Ўзбекистон ва ХҚХҚ ўртасидаги ҳамрокликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Учрашув чоғида ўзаро келишилган лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди.