Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи йўналишида белгиланган иқтисодиётни янада ривожлантириш ҳамда либераллаштирига оид белгиланган чора-тадбирлар мамлакат иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, аҳоли турмуш шароитини юксалтиришда муҳим ўрин эгаллайди. Ушбу йўналишда қуйидаги устувор вазифалар белгиланган:

⦁  иқтисодиётнинг очиқлиги ва рақобатбардошлигини ошириш;
⦁  иқтисодий мустақилликни ривожлантириш;
⦁  макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш;
⦁  етакчи ишлаб чиқариш тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш;
⦁  молия-банк соҳасини ислоҳ этиш;
⦁  ташқи иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш;
⦁  хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш.

Шунингдек тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, уларни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар келгусида нафақат оилалар фаровонлигининг таъминланиши, балки юртимиз иқтисодий салоҳиятини янада юксалтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.