Кашмирда дабдабали тўйлар тақиқланди

Жамият 22 Февраль 2017 7439

Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатларида апрель ойидан дабдабали тўй маросимлари ўтказиш тақиқланди: келиннинг ота-оналари тўйга 500 нафардан ортиқ, куёв томон эса 400 нафардан ортиқ меҳмон чақира олмайди.

Бундан ташқари, тўй зиёфатида 7тадан ортиқ таом тарқатиш мумкин бўлмайди, бу орқали озиқ-овқатнинг исроф бўлиши олди олинади.

Ҳудудий парламент аъзоларидан бири бундай тақиқни бутун Ҳиндистон бўйлаб жорий этишни таклиф этган.

Бу қарор шовқин-суронли тўй маросимларидан норози кишилардан келган кўплаб шикоятлардан кейин қабул қилинди.

Шунга ўхшаш тақиқ 1984 йилда ҳам маҳаллий ҳукумат томонидан қўлланган, аммо аҳолининг кескин норозилиги туфайли кейинчалик бекор қилинганди.

2016 йилнинг ноябрида Ҳиндистонда бизнесмен ва Карнатак штати собиқ вазири Жанардхана Реддининг қизининг 5 кунлик тўй маросими ўтказилганди. Тўй харажатлари 74 миллион долларни ташкил этди. Шундан сўнг мамлакат бўйлаб миллиондан ортиқ киши иштирокида намойишлар тўлқини кўтарилди.

Митинг бошланишидан бир неча кун олдин ҳукумат дабдабали тўйларни тақиқлаш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Бундан ташқари, меҳмонлар ва дастурхонга тортиладиган таомлар сонини чеклаш, тўй харажатлари миқдорини 7500 доллардан оширганлик учун 10 фоизлик солиққа тортиш бўйича таклиф киритилди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар