Қозоғистоннинг Чимкентида бўлиб ўтган тўйдан сўнг келин-куёв ва уларнинг бир неча дўсти Байдибек туманига қараб йўл олишди. Бироқ Шабиқ-бел довонида кузатилган кучли бўрон туфайли улар ўз уйларига етиб бора олишмади. “Белларигача” қорга ботган йигит ва қизлар ёрдам сўраб қутқарувчиларга мурожаат қилишди, деб хабар бермоқда BNews.kz мухбири.

«21 февраль куни 08:08да Фавқулодда ҳолатлар бўйича Байдибек тумани бўлимига Чимкентдан Ақтасга йўл олган беш енгил автомобиль ҳақида маълумот келиб тушди, бироқ улар Шибиқ-бел довонида қорга ботиб қолишган. Қутқарув ишларини ўтказиш учун ҳодиса жойига тезкорлик билан Фавқулодда ҳолатлар бўйича бўлим бошлиғи подполковник Канат Ауелбеков ва уч нафар қутқарувчи йўл олди», - дея хабар берди Жанубий Қозоғистон вилояти Фавқулодда ҳолатлар бўйича департаментининг қутқарув бўлинмаси раҳбари Павел Вишенин.

«Трекол» йўлтанламасида ҳодиса жойига етиб келган қутқарувчилар довонда беш автомобиль ва олти киши борлигини, улардан беш нафари, жумладан келин-куёв жуда енгил тўй либосларини кийиб олганини аниқлашди. Улар иситиш пунктига олиб кетилди.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Байдибек туманида 9-15 февраль кунлари 120 киши хавфсиз жойга кўчирилди, “қор асирлиги”дан 41 техника “озод қилинди”.