Қозоғистон депутатлари Эмба полигонининг Россияга ижарага берилишини тўхтатишни маъқуллади

Жаҳон 22 Февраль 2017 7284
Фото: © РИА Новости

Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси (Мажилис) Қозоғистон ва Россия ўртасида Эмба полигонидан ижара асосида фойдаланишни тўхтатиш бўйича келишувни қайта кўриб чиқишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатди.

2016 йилнинг октябрида РФ Мудофаа вазири Сергей Шойгу Қозоғистондаги Эмба полигонидан ижара асосида фойдаланиш бўйича Россия-Қозоғистон келишувини бекор қилиш ҳақидаги баённомани имзолаганди. Унга кўра, 300 минг гектардан ортиқ майдон ижара ҳудудидан чиқарилганди.

Депутатлар шунингдек, "Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида Эмба полигонидан фойдаланиш бўйича ижара келишувини тўхтатиш меъёрлари бўйича баённомани ратификация қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ҳам маъқуллашган.

Қозоғистон Мудофаа вазири Талгат Мухтаров "Эмба полигонидан фойдаланиш мажбуриятлари бўйича Россия томонига ҳеч қандай эътироз йўқлиги" ҳақида маълум қилган.

У шунингдек, Россия томони Қозоғистонга аввалроқ барча кўчириб бўладиган ва кўчмас мулкларни етказгани, ўз ихтиёрида фақат 308 минг гектар майдонни қолдирганини билдирган.

Эндиликда, Қозоғистон қонунчилигига кўра, қонун лойиҳаси Қозоғистон парламентининг юқори палатаси (Сенат)га кўриб чиқиш учун юборилади.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар