Кун тадбири: Ҳаракатлар стратегияси ижроси - ОАВ - жамоатчилик

Жамият 22 Февраль 2017 3151
Фото: Kun.uz

Бугун, 22 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини риаожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси"ни "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури"нинг бажарилиши устидан кенг жамоатчилик назоратини ўрнатишда ОАВнинг роли" мавзусида республика анжумани бўлиб ўтди. 

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ходимлари, марказий ва ҳудудий босма ҳамда электрон ОАВ журналистлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг шу йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодий ва ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ҳамда диний бағрикенглик муҳитини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Айни вақтда Ҳаракатлар стратегияси ғоя ва мақсади, моҳияти нафақат давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, аҳоли томонидан катта қизиқиш билан ўрганилмоқда, балки халқаро майдонда ҳам кенг таҳлил қилинмоқда. 

Тадбирда иштирок этган "Кун" мухбирининг хабар беришича, дастур доирасида белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишга 37,7 триллион сўм ва 8,3 миллиард доллар йўналтирилиши қайд этилган. 

Шунингдек тадбирда давлат дастурининг 41 пунктига ўзгаришлар киритилгани таъкидланди. 

Анжуманда марказий ва ҳудудий босма ОАВ вакиллари, Интернет веб-сайтлар, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ўртасида ўзаро ижтимоий шериклик асосида ҳамкорлик алоқаларини олиб бориш, дастурнинг бажарилиши устидан кенг жамоатчилик назоратини ўрнатишда ОАВнинг ролини ошириш, дастур давомида амалга оширилаётган ишларни кенг ва тизимли ёритиш ва бунда ҳар бир фуқаронинг шахсий позициясини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. 

Тадбирда дастурни амалга оширишда ОАВ ходимлари олдида турган долзарб масалалар муҳокама қилинди ва шунга доир зарур тавсиялар берилди. 

Бундан ташқари, анжуман сўнгида Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан "Жамият ва мен", "Инсон ҳуқуқлари - журналист нигоҳида" ижодий танловлари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу танловларга 39 та таҳририят ва 9 та турли ташкилотлардан жами 1048 та ижодий иш келиб тушган. Ғолибларга фонднинг махсус дипломлари ва совғалар топширилди. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 98002 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47235 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52123 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9508 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20290 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 1079 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 409 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1645 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2330 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 993 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар