Малайзия КХДРдан Ким Чен Нам ўлимига алоқадор 4 кишини беришни талаб қилмоқда

Жаҳон 22 Февраль 2017 3684

Малайзия ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари КХДР ҳукуматидан Ким Чен Намнинг ўлимига алоқадорликда гумон қилинаётган 4 кишини топширишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Bernama агентлиги Twitter микроблогида хабар қилган.
 
Таъкидланишича, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг ўгай акасини ўлдиришда гумон қилинаётган 4 киши Малайзияни тарк этиб Пхеньянга етиб келган. 

Аввалроқ, Малайзия ҳукумати Куала-Лумпур шаҳри аэропортида ўлдирилган Ким Чен Намнинг жасадини топшириш шартини билдирган эди. Бунинг учун Пхеньян марҳумнинг яқинларига тегишли ДНК намуналарини Малайзия расмийларига тақдим этиши керак. Ўз навбатида КХДРнинг Малайзиядаги элчисининг таъкидлашича, расмий Пхеньян Ким Чен Нам жасадида ўтказилган экспертиза натижаларини тан олмайди ва Куала-Лумпурни зудлик билан марҳумни Шимолий Корея томонига қайтаришни талаб қилган эди. 

Кун янгиликлари
1 июндан бошлаб "GM Uzbekistan" барча автомобиллари сўмда сотилиши йўлга қўйилади
20:11 / 27.05.2017 141127 Технология
Ҳафталик: Мирзиёев сафарлари ва қарорлари, "Ахборот"нинг сўнгги кунлари, GM автомобилларининг ўзгарадиган нархи ва қарз ундирувчи янги бюро
19:36 / 27.05.2017 50975 Ўзбекистон
Мустақиллик шоҳ кўчасида йўлни ажратиб турувчи металл тўсиқлар олиб ташланди (фото)
17:34 / 27.05.2017 48955 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 145031 Жамият
Манчини "Зенит" билан шартнома имзолагани Москвага йўл олди
00:57 57 Спорт
Канн кинофестивалининг бош совринини швециялик режиссёр олди
"СКА-Хабаровск" Россия премьер-лигасига йўл олди, "Арсенал" эса унда ўрнини сақлаб қолди
00:27 227 Спорт
Луиш Фигу Месси ва Рональду, "Барса" ва "Реал" ҳақида
23:43 / 28.05.2017 2625 Спорт
Қатор давлатларга Ўзбекистондан янги элчилар тайинланди
23:23 / 28.05.2017 2279 Ўзбекистон
Матьё "Барселона"дан кетишини маълум қилди
22:38 / 28.05.2017 1769 Спорт
Кўпроқ янгиликлар