Нақд пулсиз автобуслар: йўл ҳақи тўлови махсус йўл карточкалари ёрдамида амалга оширилади

Ўзбекистон 22 Февраль 2017 29175

Автобус паркларини модернизация қилиш ва янгилаш лойиҳаларини молиялаштиришга оид маблағлардан оқилона фойдаланиш мақсадида 2017-2020 йилларда “Ўзавтосаноат-лизинг” масъулияти чекланган жамиятининг бошланғич капиталини ошириш режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бўлим бошлиғи Галина Магай маълумотига асосланиб, ЎзА хабар бермоқда.

Лизинг компаниялари ҳамда автомобилларда йўловчи ташувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларни 2022 йилнинг 1 январига қадар қатор мажбурий тўловлардан озод этиш таклиф қилинмоқда. Хусусан, қишлоқ жойларида автобус ва микроавтобусда йўловчи ташиш билан шуғулланадиган ҳайдовчилар беш йил мобайнида йўловчи ташувчилар учун белгиланган ягона солиқ тўловидан озод этилади. 

– Тасдиқланган дастурда автовокзал ва автостанцияларни модернизация қилиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар белгиланган. 37 янги автостанция барпо этиш ва 37 мавжуд автостанцияни реконструкция қилиш режалаштирилган. Бу аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини тубдан яхшилаш имконини беради, – деди Галина Магай.  

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги зиммасига йўловчи ташувчилар ишини мувофиқлаштириш, сифатли ва хавфсиз ташишни таъминлаш учун қулай шароитлар яратишни кўзда тутадиган, шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро автомобиль йўловчи ташиш йўналишларига хизмат кўрсатиш ҳуқуқини берадиган намунали шартномалар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш юклатилган. 

Айни пайтда агентлик томонидан йўналишларни мониторинг қилиш бўйича янги марказлашган тизим ишлаб чиқилмоқда. Умумий фойдаланишдаги ҳар бир автобус ва микроавтобусга GPS-навигатор ўрнатилади. Бу қурилмалар ҳаракатланаётган транспорт воситаси ҳаракатининг вақти, тезлиги ва йўналишига оид маълумотларни реал вақт режимида қайд этади. Автомобилларда йўловчи ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия ҳамда йўловчи автомобиль йўналишларига хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома талаблари қай даражада бажарилаётганини тизимли назорат қилиш имконини беради. Йўл ҳақи тўловини нақд пулсиз амалга ошириш тизими ҳам босқичма-босқич жорий этилади. Бунинг учун махсус йўл карточкалари харид қилиш кифоя. Бу каби янгиликлар йўловчи ташиш сифатини назорат қилиш, ҳайдовчиларнинг йўловчилар ҳуқуқлари ва ўрнатилган тарифларга риоя этишини таъминлаш, маълум тоифадаги йўловчиларнинг транспорт хизматларидан бепул фойдаланишини кафолатлашга хизмат қилади. 

Ишлаб чиқиладиган янги йўналишлар учун сўнгги бекатлар барпо этиш кўзда тутилган, ҳозир уларнинг намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда. Ушбу бекатлар енгил конструкциялар ва арзон материаллардан барча қурилиш стандартларига риоя этилган ҳолда қурилади. Шунингдек, барча вилоятларда йўналишнинг иш тартиби, транспорт ҳаракати йўналишлари, унинг бекатга етиб келиш вақти кўрсатилган электрон ахборот тахталари ўрнатилади. 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 63901 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36335 Lifestyle
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 34 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 385 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 2217 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Маҳаллий давлат ҳокимликлари юридик хизматига таклиф этади
Кўпроқ янгиликлар