Наманганда қўшнисининг қотилига айланган фуқаро ушланди

Жамият 22 Февраль 2017 14827

Наманган вилояти Норин тумани Тошлоқ қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро маҳалладошининг қотилига айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 1961 йил туғилган, ҳеч қаерда ишламайдиган фуқаро маст ҳолда, уйида ўзаро жанжал оқибатида 1983 йилда туғилган ишламайдиган, маҳалладоши танасининг турли жойларига уриб, тепиб оғир жароҳат етказган. 

Натижада фуқаро касалхонага етказилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай ҳаётдан кўз юмган. Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир жараёнида маҳалладошининг қотилига айланган шахс ушланди. 

Унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Қайд этиш керакки, спиртли ичимликка ружу қўйилмаганида ушбу қотиллик жинояти содир этилмаган бўларди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30790 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16927 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66559 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57618 Жамият
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 3204 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 3939 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 3246 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Кўпроқ янгиликлар