Неймарни суд қилишади. «Барселона» ҳужумчисини қандай ҳукм кутмоқда?

Спорт 22 Февраль 2017 11620

«Барселона» ҳужумчиси Неймарнинг вакили футболчи устидан суд жараёни ҳақида гапирди.

Неймар 2013 йили «Сантос»дан «Барселона»га трансфери қилиниши вақтида амалга оширилган молиявий фирибгарлик бўйича очилган иш яна шу ҳафтада давом эттириладиган бўлди. Суд футболчининг апелляциясини рад этди, эндиликда йил охирига қадар якуний ҳукм чиқарилиши керак.

Неймарнинг манфаатларини ифода қилувчи, унинг фаолияти билан шуғулланувчи NN Consultoria компаниясининг ишонч билдиришича футболчи қонунни бузмаган ва уни қамашмайди. Бу ишда айбдор айбловчи томон - DIS инвестиция жамғармасининг ўзидир. Шу компания шикояти туфайли суд футболчига қарши иш очган.

«Биз ишонамизки, жараён якунида Неймар айбсиз деб топилади. Нафақат бизнинг мижозимиз, балки, исталган профессионал спортчи ўзига иш жойини ўзи танлашга ҳақли, қандай таклиф бўлиши иккинчи масала. Бошқа сўз билан айтганда, ҳозир қулдорлик даври эмас. Бундан бошқача фикрлаш эса демократик давлатдаги инсон ҳуқуқларини поймол қилиш ҳисобланади. Бахтимизга Неймарни қамашмайди. Лекин кўриниб турибдики, бизнинг хурсандчилигимизни DIS компаниясидагилар кўра олишмаяпти», - дея NN Consultoria вакили сўзларини келтирган GloboEsporte.

Неймарнинг ўзи судда ҳамиша фақат футбол билан банд бўлгани, шартномалар билан шуғулланмаганини айтган. Лекин уни коррупция учун жиноий жавобгарликка тортишни истамоқда. DIS ушбу футболчини 5 йилга қамашни сўраган. Прокурор эса унга 2 йиллик қамоқ ва 10 миллион евро миқдорида жарима тайинлашни сўраган.

Испанияда ҳамма ҳам Неймарни айбдор деб билиб, уни жазолаш керак деб ҳисобламайди. Масалан адвокат Пау Молинс бу борадаги фикрларини билдирган, унинг сўзлари La Vanguardia нашрининг охирги сонида чоп этилган.

«Прокурорнинг фикрича, футболчининг қайси клубда ўйнашни танлаши бўйича қарори шартнома мажбуриятларини бузиш ва бунинг учун қамоқ жазосини белгилаш керак. Аммо Неймар ҳеч қачон DIS компаниясининг бошқарувчиси ёки ходими бўлмаган. Шу ҳолатдагина коррупция ҳақидаги қонун асосида шундай жазо тайинлаш мумкин эди», - деган адвокат.

DIS томони футболчини жазолашдан ташқари, зарарларни қоплаш учун 159 миллиондан 195 миллион еврогача бўлган миқдорда товон ундиришни истайди. Шунингдек, жамғарма «Барселона» раҳбариятини ҳам айблаган. 

Неймар - муттаҳамми? «Барселона» юлдузини суд кутмоқда

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29046 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42077 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158014 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44839 Lifestyle
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 83 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 96 Жамият
Афғонистонда бир кун ичида 100 дан ортиқ жангари йўқ қилинди
23:34 / 20.08.2017 553 Жаҳон
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 1970 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2100 Жамият
РФПЛ. «Зенит» яна ғалаба қозонди, Афонин тўлиқ ўйнаган ўйинда «Анжи» йирик мағлубиятга учради
23:02 / 20.08.2017 495 Спорт
Кўпроқ янгиликлар