ОАВ: АҚШда геймер 24 соатлик марафон чоғида ҳаётдан кўз юмди

Жамият 22 Февраль 2017 3432

Американинг Виржиния штатида истиқомат қилувчи компьютер ўйинлари ишқибози Brian Vigneault 24 соатлик хайрия марафони чоғида World of Tanks ўйинини ўйнаётганда ҳаётдан кўз юмди, деб ёзмоқда Sun нашри.

Газета маълумотларига кўра, марафон трансляциясини Twitch сайти олиб борган. Марафондан мақсад Make-A-Wish Foundation хайрия жамғармасига маблағ йиғиш бўлган. Бу жамғарма оғир касалликка учраган болаларнинг орзу-истакларини ижро этишга ёрдамлашади. 

Poshybrid лақаби билан таниш бўлган Brian ўйиннинг 22-соатида чекиш учун бироз вақтга ўйинни тарк қилган ва шундан сўнг қайтиб келмаган. Модераторлар ва томошабинлар унинг ухлаб қолганини тахмин қилишган. 

Ўша куни кечқурун геймернинг танишларидан бири уни "онлайн" ҳолатида кўрган ва  мактуб йўллаган. Бунга жавобан, ўзини полиция бошқармасининг детективи деб таништирган киши Brian Vigneault вафот этганини маълум қилган. 

Виржиния штати полицияси ҳодиса тафсилотларини келтирмаган бўлса-да, Brian Vigneault ўлимини тасдиқлаган. Геймерлар жамияти шу муносабат билан Facebook ижтимоий тармоғидаги Brian Vigneault саҳифасида ҳамдардлик изҳор қилган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32918 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18449 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71172 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58995 Жамият
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 585 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 41 Жаҳон
Барча даврларнинг энг яхши комедияси маълум қилинди
Хитой жанубига кучли тўфон ёпирилди
13:47 2457 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар