Pagani асосчиси махсус Ferrari суперкарини намойиш қилди

Технология 22 Февраль 2017 4168

Суперкарлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Pagani фирмаси асосчиси Горацио Пагани Маранеллодаги Ferrari заводидан F12tdf суперкарининг махсус ишланган намунасини қабул қилиб олди. Автомобиль Пагани буюртмаси асосида ягона нусхада ишлаб чиқилган. Ушбу машинанинг илк суратлари февраль ойи бошларида пайдо бўлган эди. 

Махсус Ferrari F12tdf суперкарини ишлаб чиқиш билан компаниянинг алоҳида буюртмаларини етказиб берувчи Tailor-Made бўлими шуғулланган. Автомобиль кузови ҳам ўзига хос тарзда бўялган, янги дисклар қўйилган. Бундан ташқари, машина салонига суперкар Горацио Пагани буюртмаси асосида ишлаб чиқилгани ёзилган.

F12tdf купеси — бу F12berlinetta моделининг кучайтирилган намунаси бўлиб, унга 780 от кучига эга 12 цилиндрли, 6.3 литр ҳажмли двигатель ўрнатилган. Автоматик узатмалар қутисига эга машина 2,9 сонияда «юз»га чиқади. Унинг энг юқори тезлиги соатига 340 кмни ташкил этади. Дунё бўйича F12tdf купесидан жами 799 дона ишлаб чиқилган.

Ажойиб спорткарларга қизиқувчи Пагани январь ойида Porsche 911 R спорткарини харид қилган эди. Тадбиркор машинасини олиш учн дилерга шахсан борганди. 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47677 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64248 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34870 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19874 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60414 Жамият
Франция Трампнинг Афғонистон бўйича қарорини қўллаб-қувватлади
18:56 14 Жаҳон
Ўзбекистонда ўзиучар қурилмалардан фойдаланиш корхонаси ташкил этилади
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 2332 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 789 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар