Паспорт бериш тизими модернизация қилинади

Ўзбекистон 22 Февраль 2017 66525

Ўзбекистон Давлат персоналлаштириш маркази ўз имкониятларини модернизация қилади.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Давлат персоналлаштириш маркази бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспорт, фуқаролиги бўлмаган шахсларга биометрик ҳужжатлар тақдим этилгани учун келиб тушадиган маблағларни харажат қилиш тартибига тузатишлар киритилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда

Эндиликда, жумладан, мазкур маблағлар: 
- Биометрик паспорт тизимини модернизация қилиш учун импорт жиҳозлар ва дастурий таъминот сотиб олиш (олдин — ишлаб чиқариш жиҳозини таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар харид қилиш);
- Биометрик паспорт тизими жиҳозлари ва дастурий таъминотига техник хизмат кўрсатиш қийматини тўлашга (олдин — фақат хорижий пудратчилар томонидан) йўналтирилиши мумкин.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспортлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатлари берганлик учун давлат божи суммасининг 60 фоизи миқдоридаги маблағлар Давлат персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига тушади.

Эслатиб ўтамиз, яқин йилларда Ўзбекистонда паспорт бериш тизимида жиддий ислоҳотлар бўлиб ўтиши кутилмоқда. Хусусан, ички ва хорижга чиқиш паспортлари жорий қилиниши режалаштирилган. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31762 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17659 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 68697 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58220 Жамият
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 2823 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9053 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Кўпроқ янгиликлар