22 февралда Покистон бош вазири  Навоз Шарифнинг Туркияга расмий ташрифи бошланади. Ташриф 24 февралгача давом этади. 

Шариф Туркияга мамлакат бош вазири Бинали Йилдиримнинг таклифи билан Туркия-Покистон олий даражадаги стратегик ҳамкорлиги кенгашининг 5-йиғилишида иштирок этгани келади.

Йиғилиш вақтида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш йўллари, минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилинади.