Самарқандда помидор комбайн ёрдамида териб олинди

Иқтисодиёт 22 Февраль 2017 22859

Самарқанд вилоятидаги интенсив боғларнинг катта қисми Жомбой тумани ҳиссасига тўғри келади. Сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва уни қайта ишлаш, янги турдаги қишлоқ хўжалик экинлари парваришлаш борасида ҳам туманда бой тажриба тўпланган. Ўтган йили туманда Голландиянинг “Бейо-Заден” ва Украинанинг “Гелиос-1” компаниялари билан ҳамкорликда интенсив усулда сабзавот етиштириш бўйича тажриба алмашилди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда. 

– Ўтган йили тумандаги 22 фермер хўжалигининг 20 гектар ерида янги экин турлари – пастернак, цикори, кейл карами, яшил қовоқча, пирей пиёзи (лукпари), брокли карами синовдан ўтказилди, – дейди туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи А.Облоқулов. – Барча агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилгани, муҳими, тупроқ ва иқлим шароити тўла мос келгани туфайли ушбу экинлардан кутилганидан ҳам зиёд ҳосил олинди. Етиштирилган маҳсулотларнинг асосий қисми вилоятдаги корхоналарда қайта ишланиб, хорижга экспорт қилинди. Шу боис жорий йилда 430 гектар ерда брокли карами, яшил қовоқча, цикори, лукпари экинлари, шунингдек, сабзавотнинг хориждан келтирилган ўндан ортиқ янги ва серҳосил навларини тўқсонбости усулида етиштираяпмиз. Бу маҳсулотларни сотиб олиш ва эскпорт қилиш бўйича вилоятдаги бир қатор корхоналар билан шартномалар имзоланган. 

2016 йилда тумандаги “Мароқанд мева-сабзавот” фермер хўжалигида 350 гектар майдонда помидорнинг интенсив навлари янги усулда экилиб, парваришланди. Италиядан келтирилган махсус сеялка ёрдамида уруғ тарзида экилган помидорнинг гектаридан ўртача 80 тоннадан ҳосил олинди. 

Маълумотларга кўра, тўқсон кунда пишиб етилган ҳосил Германиядан келтирилган махсус комбайнлар ёрдамида териб олинган ва қайта ишланиб, хорижга экспорт қилинган. Бу йил хўжаликда яна ҳам кўпроқ майдонда янги усулда помидор етиштириш ва ҳосилдорликни 100 тоннага етказиш режалаштирилган. 

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49153 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102801 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52862 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9820 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20506 Ўзбекистон
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 126 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1363 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 1125 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 1062 Спорт
Трампни руҳшуносга юбориш таклиф этилди
07:32 2359 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар