“Самаркандский вестник” нашрида Самарқанд вилояти Оқдарё тумани, Бошдархон маҳалласида жойлашган 19-рақамли мактабгача таълим муассасасининг абгор аҳволи ҳақида мақола нашр этилди.

Мақолада айтилишича, мактабгача таълим муассасаси 120 ўринга мўлжалланган, аммо унда ҳозирги кунда 55 нафар бола тарбияланмоқда. Чунки, бу ерда зарур шарт-шароитлар муҳайё қилинмаган.

Муаллиф боғча ҳудудида олинган бир неча суратларни намойиш қилган.

Муассаса биноси 1976 йилда қурилган бўлиб, кўринишидан кўп йиллардан бери таъмирланмаган. Канализация тизимига уланмаган бу бино табиий газ билан ҳам таъминланмаган, унда юз ва қўл ювиш учун шароитлар йўқ.

Боғча мудираси Дилрабо Ҳамидованинг айтишича, мактабгача таълим муассасаси жорий мавсум учун тегишли ташкилотларга кўмир сўраб мурожаат қилган, бироқ бу мурожаат тушунарсиз сабабларга кўра қондирилмаган. Шу туфайли муассасаса ҳисобига озиқ-овқат учун ўтказилган маблағлар ҳисобидан кўмир ҳам сотиб олишга тўғри келмоқда.