Microsoft компанияси Android тизимидаги смартфонлар учун Skype мессенжерининг "енгиллаштирилган" версиясини тақдим этди. Skype Lite номини олган ушбу илова кучсиз смартфонлар ва интернет сифати паст бўлган мамлакатлар учун мўлжалланган. Бу ҳақда TechCrunch хабар берди. 

Интернет сифати ёмонлашганда илова ушбу тезликка мослашади ва бунинг натижасида фойдаланувчи хабар ва қўнғироқлар функциясини ноқулайликларсиз ишлатиши мумкин.

Биринчи босқичда илова Ҳиндистонда ишлайди. Илова ҳажми 13 МБ бўлиб, у Android 4.0.3 ва ундан юқори бўлган версиядаги смартфонларда ишлайди. Ҳозирда компания ушбу сервис бошқа мамлакатларда қачон ишга тушиши ҳақида маълумот бермади.