Сўров: Америкаликларнинг 50 фоизидан ортиғи Трампнинг президентликдаги биринчи ойидан норози

Жаҳон 22 Февраль 2017 3513

Америкаликларнинг ярмидан ортиғи Дональд Трампнинг АҚШ президентлигидаги биринчи ойда амалга оширган ишларидан норози бўлди. Бу Hill нашри буюртмасига кўра ўтказилган сўровномада акс этган.

NBC News/Survey Money тадқиқот компанияси ўтказган сўровноманинг кўрсатишича, иштирокчиларнинг 54 фоизи Трампдан норозилигини, 43 фоизи эса президент ишидан қониқиш ҳосил қилганини билдирган.

Сўровномада ҳукумат фаолияти ҳақида ҳам сўралган. Сўралувчиларнинг 42 фоизи ҳукумат фаолиятидан норозилигини маълум қилган, 32 фоизи эса аксинча фикрда.

Трампдан президентлигининг илк ҳафтасида 7 давлат (Эрон, Ироқ, Яман, Ливия, Сурия, Сомали ва Судан) фуқароларининг киришини вақтинчаликка чеклаш бўйича фармонини имзолагани бўйича фикрлар ҳам ўрганилган.

Сўровнома иштирокчиларининг ярмидан кўпроғи бу қарорни тўғри деб билган, 47 фоиз киши бу қарорни ортга йўл деб баҳолаган.

Сўровнома 13-19 февраль кунлари давомида ўтказилган, унда 11,5 минг киши иштирок этган.

Кун янгиликлари
Opal English ўқувчилари IELTS имтиҳонидан 7-8 балл олишди
14:04 / 29.03.2017 7885 Жамият
Оролни қутқариш мумкин: ўзбек олими бунинг лойиҳасини тақдим этди
09:25 / 28.03.2017 38415 Ўзбекистон
Милицияга «Самарқанд дарвоза»га бомба қўйилгани ҳақида ёлғон хабар берилди
20:59 2786 Жамият
Ходорковский ҳаракати Россия президентига қарши акция ўтказмоқчи
20:49 1263 Жаҳон
МПА Тошкент шаҳар бўлими ногирон ўсмирларни волейбол жамоасига таклиф қилади
20:45 229 Спорт
Cadillac 4 йил ичида 8 та янги модел ишлаб чиқармоқчи
ЖЧ-2026’да конфедерацияларга нечтадан ўрин ажратилиши расман маълум қилинди
20:25 2485 Спорт
Катта миқдорда "сунъий қон" олиш усули ишлаб чиқилди
20:09 1263 Жамият
Камералар қайд этган қоидабузарликлар ва жарималар ҳақида интернет орқали билиш мумкин бўлади
Туркия АҚШдан Гуленни вақтинчалик ҳибсга олишини кутмоқда
19:56 1282 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар