Таиланднинг Паттайя курорт шаҳрида германиялик сайёҳ 9-қават баландлигидан йиқилиб омон қолди, деб хабар бермоқда Phuket Gazette нашрининг интернет-версияси.

Таъкидланишича, 53 ёшли эркак меҳмонхона томидан йиқилиб кетган. Бу ерда меҳмонхона бари жойлашган бўлган. Унинг йиқилишини меҳмонхонага тиркаб қурилган кафе томи юмшатган. Сайёҳ йиқилиши оқибатида қўлини синдириб олган ва бир неча кичик жароҳатлар олган. Айни вақтда у шаҳарнинг шифохоналаридан бирида қолмоқда ва аҳволи барқарор. 
 
Полиция воқеа тафсилотларини тергов қилмоқда. Полициянинг меҳмонхона ходимларидан олган маълумотларига кўра, меҳмонхонада 12 февралдан бери яшаб келган сайёҳ ҳар куни катта миқдорда спиртли ичимликлар ичган ва кўпинча маст ҳолда бўлган. У мастлиги сабабли ҳам йиқилган бўлиши мумкин.

Фото:  Patong Police
Фото:  Patong Police
Фото:  Patong Police