Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Россияда ўз ваколатхонасини очади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига агентлик вакили Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасидаги учрашувда маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, кейинги йилларда Ўзбекистон фуқароларини чет мамлакатларда ишга жойлаш амалиёти фаол ривожланмоқда. 15 йил давомида Жанубий Кореяда 30 минг, Россияда 5 минг, Японияда 200 нафарга яқин ўзбекистонликлар агентлик орқали ишга жойлаштирилган.

Бундан ташқари, агентлик орқали Россияда ишга жойлашганларнинг меҳнат стажи худди ўз ватанида ишлаганидек ҳисобга олинади.

Агентлик келгусида Бирлашган Араб Амирликлари, Туркия ва Уммон билан ҳам мустаҳкам алоқалар ўрнатишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон Россияга меҳнат миграцияси бўйича янгича ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қилди