Тошкентда машинада қизни зўрламоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Жамият 22 Февраль 2017 83954
Фото: Sputnik

2017 йилнинг 17 февраль куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИБ ходимлари томонидан оғир жиноятнинг олди олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ўша куни соат 19-30ларда мазкур туманнинг Аллон кўчасида хизмат олиб бораётган ички ишлар ходимлари йўл четида тўхтаб турган “Матиз” автомашинасидан ёрдам сўраб бақираётган аёл кишининг овозини эшитиб, автомашинанинг орқа ўриндиғида 25-30 ёшлардаги йигит, бир қизни зўрлаб номусига тегмоқчи бўлаётганининг гувоҳи бўлишди. Қиз шўрлик қанча уринмасин, ғараз ниятли шахснинг чангалидан чиқолмасди.

Ички ишлар ходимлари қизга ёрдам беришга шошилишди. Аммо автомашина эшиклари ичкаридан берк эди. Тезкор ходимлардан бири амаллаб автомашинанинг орқа эшигини очганда, зўравон унга ўткир тиғли пичоқ билан ташланди. Ходим чап қўлининг ички қисми кесилиб, жароҳатланишига қарамасдан, эпчиллик билан жиноятчининг қўлини қайириб, уни қуролсизлантирди.

Ёвуз ниятли шахс ғараз мақсадини амалга ошира олмади, у ички ишлар бошқармасига олиб келинган. 

Кечки пайтда ишдан қайтаётган қизни қўрқитиб, ишонч қоғозисиз бошқариб юрган “Матиз” автомашинасига ўтқазиб, сўнг йўл четига тўхтаб, унинг номусига тегмоқчи бўлган, 1988 йилда туғилган бу шахс, муқаддам Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан судланиб, амнистия акти туфайли жазодан озод этилган экан. Аммо ўзига кўрсатилган инсонпарварликдан тегишли хулоса чиқармай, мазкур аянчли жиноятга қўл урган.

Хабарда айтилишича, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 118-моддаси 1 қисми ва 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27415 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14441 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55618 Жамият
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 16 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 810 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 665 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 537 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 1843 Lifestyle
Дайжест: Пахта мавсумидаги ўзгаришлар, Президент ижтимоий тармоқларда, АҚШда Қуёш қандай тутилди ва бошқа хабарлар
22:05 4364 Жаҳон
Xiaomi янги ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
Кўпроқ янгиликлар