Трампнинг сиёсати сармоядорлар учун қандай плюс ва минусларга эга?

Жаҳон 22 Февраль 2017 4615
Фото: AP

Блогер ва иқтисодчи Барри Ритхольц триллионлаб долларларни бошқарувчи инсонлар Америка бозоридаги ҳолат ҳақида нималар ўйлашаётганини таҳлил қилиб кўрди.

Ҳар бир инсон ўзига тегишли бўлган “пуфакда” яшайди, ва ундан ташқарига қараш ҳамда дунёда нималар рўй бераётганини тушуниш учун доимий ҳаракати керак. Услублардан бири – ўзгалар пулларини бошқарувчи кишиларни тинглаш, сабаби улар ҳар доим олдиндадир. 

Ҳодисалар эса ҳар доим кўп: фоиз ставкалари, акциялар курси, Федерал захира тизими қарори ва ҳоказо. Бироқ, бугун аксарият Трамп ҳақида гапирмоқда ва бу табиий.

Партия ёки мафкуравий ёндашувдан четланиш керак – улар ҳар доим омадли сармояларга халақит беради. Бундай ҳолатларни улар активларнинг бозор қийматига конструктив ёки деструктив таъсири нуқтаи назаридан баҳолаш мумкин. 

Сиз бундай баҳолаш билан рози бўлишингиз муҳим эмас, муҳими – триллионлаб долларларни бошқарувчи кишилар нима ҳақида ўйлаши. Келинг конструктив қисмдан бошлаймиз.

Плюслар

1. Солиқ ислоҳоти. Бу ерда кўп нарса бор, жумладан солиқларнинг пасайиши, корпоратив солиқ кодексининг тозаланиши ва солиқ солиниши туфайли четга олиб чиқилган корпорациялар даромадини қайтариш. Бу иқтисодиётга ижобий таъсир кўрсатади.

2. Давлат томонидан тартибга солишни бекор қилиш ёки камайтириш. Ижобий кайфият нафақат молия соҳасида кузатилмоқда, балки кўплаб бошқа йўналишларда ҳам кўзга ташланмоқда. Ҳамма бизнес юритиш қийматининг камайишидан умидвор.

3. Инфратузилма. Трамп Америка йўллари, кўприклар, туннеллар, портлар ва сув йўлларини янгилаш ҳамда кенгайтиришга тахминан 1 триллион доллар сарфлашга ваъда берганди. Буни амалга ошириш вақти келди.

4. Кайфият. Барчаси тадбиркорлар ва сармоядорларга ижобий кайфият беради ҳамда бозорлар ривожланишини таъминлайди.

5. Бир партиявий бошқарув. АҚШнинг ҳар бир президенти парламент тизимини чин дилдан ёмон кўргани эҳтимолга яқин, у фақатгина халақит беради.

Эндиликда фойдаси бўлмайдиган ҳолатларга тўхталамиз.

Минуслар

1. Нотўғри устувор вазифалар. Муҳожирлик, Федерал захира тизими мустақиллиги борасидаги ҳужумлар, маъмуриятдаги лавозимларга ғалати тайинловлар, Хитой ва бошқа савдо шериклари билан доимий кураш, Россияга нисбатан ижобий муносабат. Президент бу нарсаларга қанчалик кўп вақтини сарфласа, юқорида келтирилган плюслар самараси шунчалик камаяди.

2. 2018 йилда Конгрессга сайловлар. Биз 2010 йилги сайловлар оқибатини кўрмоқдамиз, ўшанда “Чой ичиш ҳаракати” Барак Обамага қаршилик кўрсатганди. Трамп Обамадан ҳам кўра кўпроқ норозиликка сабаб бўлди – унда сайланган президент учун рекорд миқдордаги кам қўллаб-қувватлаш даражаси. Шунингдек унда аввалги президентларга қараганда камроқ имкониятлар бўлиши ҳам эҳтимолга яқин.

3. Трамп ўзини президент сифатида тута олмаяпти. Келинг ҳақиқатга тик қараймиз – яқинда ўтган матбуот анжумани бунга имкониятлар кам эканини кўрсатди. Ишончсизлиги дарҳол кўрсатиб берилган муқобил далиллар билан боғлиқ вазият бундан дарак бермоқда. Трамп ўзига ёқмайдиган барча нарсани сохта янгиликлар, деб атамоқда, бир нимага бор эътиборини жамлай олмаяпти, разведка билан жанжаллашди ҳамда матбуот билан доимий можарода. Бу хатолар кетма-кетлиги кўпларни асабийлашишга мажбур қилмоқда, улар орасида президент тарафдорлари ҳам бор.

4. Можаролар ва ҳуқуқ бўйича муаммолар. Обамада, балки, кўплаб камчиликлар бўлгандир, бироқ унинг бошқаруви пайтида ҳукумат аъзолари лавозим ваколатларини шахсий мақсадда фойдаланишда айбланмаган. Трамп атиги бир ойдан бери ҳокимият тепасида, бу масала эса кўтарилиб бўлинди.

5. Тушунарсиз келажак. Юқорида қайд этилган барча нарса “номаълум-номзод”ни “номаълум-президентга” ўзгартирмоқда. Аҳоли шунчаки келажакда нималар содир бўлишини билмаяпти, сабаби бундай президентни ҳеч қачон кўришмаган.

Айни дамда бозорлар ўзининг юқори чўққисида ёки унга яқин ҳолатда бўлиб турибди, сармоядорлар эса ҳозирча ўз саволларига жавоб беришмоқда. Кўрамиз, яқин орада қайси жиҳатларнинг қўли устун келаркин.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5976 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6910 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21876 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50430 Жамият
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 27 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 339 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 621 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 373 Жаҳон
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 518 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 392 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар