Ҳаракатлар стратегиясида "Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари"га оид чора-тадбирлар аҳоли бандлигини кафолатлаш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларнинг саломатлигини сақлаш, аҳолининг муҳтож қатламига кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам сифатини яхшилаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги мақомини оширишда муҳим ўрин тутади. 

Стратегияда тадбиркорлик, оилавий бизнес ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантириш, аёллар ва қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, улар орасида жисмоний тарбия ҳамда спортни оммалаштириш, шунингдек кексалар, ўзгалар парваришига муҳтож, уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ долзарб чора-тадбирлар ҳам қамраб олинган. 

Бу масалалар юртимизда "Инсон манфаатлари барча нарсадан устун" тамойилининг амалга оширилишини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.