Ўзбекистонда Олий Мажлис ва сиёсий партияларнинг роли оширилади

Ўзбекистон 22 Февраль 2017 5158
Фото: Kun.uz

22 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини риаожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси"ни "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури"нинг бажарилиши устидан кенг жамоатчилик назоратини ўрнатишда ОАВнинг роли" мавзусида республика анжумани бўлиб ўтди. 

Унда Ҳаракатлар стратегиясининг барча йўналишлари бўйича давлат органлари вакиллари сўз юритишди. 

1-йўналиш: "Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари". Бу йўналишда давлат ҳокимияти тизимида қуйидаги устувор вазифалар белгилаб олингани маълум қилинди:

⦁  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ролини кучайтириш; 
⦁  қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан яхшилаш; 
⦁  сиёсий партиялар ролини ошириш. 

Юқорида қайд этилган устувор вазифалар фуқаролар манфаатларини таъминлашга қаратилган қонунларнинг қабул қилинишида муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.  Мазкур тарихий ҳужжат орқали давлат хизматини ислоҳ қилиш, иқтисодиётда давлат бошқарувини камайтириш, давлат ва хусусий секторлар ҳамкорлигининг замонавий шакллари муҳим чора-тадбирларнинг рўёбга чиқарилишини алоҳида эътироф этиш жоиз. Натижада булар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда аҳоли ўртасида мустаҳкам кўприк бўлиб хизмат қилади, шу билан бирга халқимизга муносиб турмуш шароитини яратади. 

Кўпроқ янгиликлар