Ўзбекистонда Олий суд ва Олий хўжалик суди бирлаштирилиб, ягона олий орган ташкил этилади

Ўзбекистон 22 Февраль 2017 13677

Жорий йилнинг 21 февраль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни қабул қилди.

Ушбу фармонда суд ҳокимиятининг икки олий органи –Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судининг мавжудлиги суд тизимини бошқариш вазифаларининг такрорланишига, ягона суд амалиёти таъминланмаслигига олиб келаётгани айтилади.

Фармон матнида шундай дейилади: “Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди ва Мудофаа вазирлигининг 2017 йил 1 июндан:

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судини бирлаштириш, фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасидаги суд ҳокимиятининг ягона олий органи – Ўзбекистон Республикаси Олий судини ташкил этиш;

оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий низоларни, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларини, туман (шаҳар) маъмурий судларини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг 159 та штат бирлигини қисқартириш ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг қўриқлаш взводини тугатиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ҳарбий ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, округ ва ҳудудий ҳарбий судлар штат бирликларини судьялар ва ҳарбий судлар ходимларидаги ҳарбий хизматчилар ҳуқуқий мақоми, шу жумладан ҳарбий хизматчилар учун белгиланган ҳуқуқ, имтиёз ва афзалликлар сақланмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди тизимига ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ҳарбий ҳайъатини тугатиб, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатини ташкил этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари этиб ўзгартириш;

ишларни биринчи инстанцияда кўриб чиқишга ваколатли бўлган 71 та туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судларини ташкил этиш;

амалдаги суд мажлиси котиби лавозимини тугатиб, белгиланган умумий штат бирлиги доирасида судларнинг тузилмаларига судья катта ёрдамчиси, ёрдамчиси лавозимларини киритиш, уларга тегишли равишда Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг 10–12 ва 8 разрядларини белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Белгилаб қўйилсинки, хўжалик судларининг амалдаги судьялари ваколат муддати тугагунига қадар Олий суд ва тегишли Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судларининг судьялари сифатида ўз фаолиятини амалга оширишни давом эттирадилар”.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14340 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11517 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47003 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8374 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 295 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1582 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1803 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар