Ўзбекистонда судларни ихтисослаштириш чоралари кўрилади

Ўзбекистон 22 Февраль 2017 4884

Ҳаракатлар стратегиясида суд-ҳуқуқ ислоҳотларини бугунги кун талаби даражасида чуқурлаштириш билан боғлиқ вазифаларга алоҳида эътибор қаратилган. Унга кўра, қарорлар қабул қилишда судлар мустақиллигини таъминлайдиган кенгаш тузиш ҳамда профессионал судьялар корпусини шакллантириш, судьялар ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоялашга доир чора-тадбирларнинг амалга оширилиши белгилаб қўйилган. 

Ушбу йўналишда маъмурий судлар, хўжалик судлари тизимида минтақавий аппеляция судларини тузиш, судья ёрдамчиси лавозимини таъсис этиш орқали келгусида судларни ихтисослаштириш ҳамда уларнинг девонини мустаҳкамлаш чоралари ҳам кўрилиши алоҳида вазифа сифатида қўйилган. 

Шунингдек процессуал қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, қуйи инстанция судларининг камчиликларини мустақил бартараф этиш ва узил-кесил қарор қабул қилиш юзасидан юқори суд инстанцияларининг ваколатларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани қайд этилди. Таъкидланишича, бу айрим ҳолларда учрайдиган сансоларликларга ҳамда ишларнинг кўриб чиқилиши судлар томонидан асоссиз чўзиб юборилишига барҳам беради. 

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича ички ишлар органларининг фаолиятини тубдан такомиллаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Шу аснода 2018-2021 йилларда жиноят ҳамда жиноят-процессуал қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш концепцияси ишлаб чиқилиши кўзда тутилган. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28221 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15048 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56153 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1085 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 961 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3465 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 951 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 889 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1196 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар