Жанубий Корея овозкучайтиргичлар орқали КХДРни Ким Чен Нам қотиллигида айблади

Жаҳон 22 Февраль 2017 4828

Жанубий Корея ҳарбийларининг тасдиқлашича, расмий Сеул КХДР билан чегара ҳудудларда овозкучайтиргичлар воситасида эфирга узатиш ишларини бошлаган. Бундан кўзланган мақсад қўшни мамлакат фуқароларини КХДР етакчиси Ким Чен Ирнинг ўгай акаси Ким Чен Намнинг Малайзияда ўлдирилганидан хабардор қилишдир. 

"Биз 34та овозкучайтиргич орқали Шимолий Корея аҳолиси ва ҳарбийларини, уларнинг етакчиси Ким Чен Ин ўзининг катта ўгай акаси Ким Чен Нам қотиллиги ортида турганидан хабардор қилмоқдамиз", — дея ўз манбаси сўзларини келтиради Ёнхап агентлиги. 

КХДРнинг собиқ етакчиси Ким Чен Ирнинг катта ўғли Куала-Лумпур аэропортида заҳарланган эди. Албатта, заҳарланган кишининг паспортида Ким Чхоль исми ёзилган бўлса-да, Малайзия ҳукумати ўтган ҳафтада марҳумнинг айнан Ким Чен Нам эканини тан олган эди.

Қотиллик бўйича тергов ишлари давом этмоқда, аммо Жанубий Корея бу жиноятда  расмий Пхеньян қўли борлигига ишонмоқда. Шимолий Корея дипломатлари эса Ким Чхоль деб атаётган шахснинг жасадини беришни талаб қилишмоқда. 

Кун янгиликлари
Opal English ўқувчилари IELTS имтиҳонидан 7-8 балл олишди
14:04 / 29.03.2017 7885 Жамият
Оролни қутқариш мумкин: ўзбек олими бунинг лойиҳасини тақдим этди
09:25 / 28.03.2017 38415 Ўзбекистон
Милицияга «Самарқанд дарвоза»га бомба қўйилгани ҳақида ёлғон хабар берилди
20:59 2786 Жамият
Ходорковский ҳаракати Россия президентига қарши акция ўтказмоқчи
20:49 1263 Жаҳон
МПА Тошкент шаҳар бўлими ногирон ўсмирларни волейбол жамоасига таклиф қилади
20:45 229 Спорт
Cadillac 4 йил ичида 8 та янги модел ишлаб чиқармоқчи
ЖЧ-2026’да конфедерацияларга нечтадан ўрин ажратилиши расман маълум қилинди
20:25 2485 Спорт
Катта миқдорда "сунъий қон" олиш усули ишлаб чиқилди
20:09 1263 Жамият
Камералар қайд этган қоидабузарликлар ва жарималар ҳақида интернет орқали билиш мумкин бўлади
Туркия АҚШдан Гуленни вақтинчалик ҳибсга олишини кутмоқда
19:56 1282 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар