2016 йилнинг январь–декабрида 31,8 мингдан ортиқ кичик бизнес субъектлари ташкил этилди (бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,1 фоизга кўпдир). Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда. 

2016 йилнинг январь–декабрида кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларининг ЯИМдаги улуши 56,9 фоизни ташкил қилди (2015 йилнинг январь–декабрида 56,5 фоиз).

2016 йилнинг январь–декабрида кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари томонидан 19 963,2 млрд. сўмлик инвестициялар (умумий инвестициялар ҳажмининг 40,3 фоизи) ўзлаштирилди ва 2015 йилнинг январь–декабрига нисбатан ўсиш суръати 122,9 фоизни ташкил қилди, шунингдек 20 677,7 млрд. сўмлик қурилиш ишлари (қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 70,7 фоизи) бажарилди ва 2015 йилнинг январь–декабрига нисбатан ўсиш суръати 115,6 фоизни ташкил қилди;

Бундан ташқари, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 50 020,8 млрд. сўмни (жами саноат ишлаб чиқаришининг 45,0 фоизи) ёки 2015 йилнинг январь–декабрига нисбатан ўсиш суръати 116,2 фоизни ташкил қилди, 55 057,6 млрд.сўмлик хизматлар кўрсатилиб (республика жами хизматлар ҳажмининг 60,5 фоизи), 2015 йилнинг январь–декабрига нисбатан ўсиш суръати 115,7 фоизни ташкил қилди;

Чакана товар айланмаси умумий ҳажмининг 89,6 фоизи ёки 78 867,4 млрд. сўми (2015 йилнинг январь–декабрига нисбатан ўсиш суръати 117,7 фоизни ташкил қилди) шакллантирилди, 3 588,5 млн. АҚШ доллари (умумий экспорт ҳажмининг 28,6 фоизи) миқдорида маҳсулотлар (товар ва хизматлар) экспорт қилинди, 5 655,9 млн. АҚШ доллари (умумий импорт ҳажмининг 46,7 фоизи) миқдорида маҳсулотлар (товар ва хизматлар) импорт қилинди;

Ўтган даврда автомобиль транспорти юк айланмасининг 8,2 фоизга (республика жами автомобиль транспорти юк айланмасининг 85,5 фоизи), йўловчи айланмасининг эса 8,1 фоизга (умумий йўловчи айланмасининг 92,2 фоизи) кўпайиши таъминланди, шунингдек 10 392,5 минг нафар кишининг бандлиги таъминланди, шу жумладан банд бўлганларнинг 8 212,1 минг нафари якка тартибдаги тадбиркорлар, 2 180,4 минг нафари кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келди.

Кичик тадбиркорликнинг хусусий секторида иш билан банд бўлганлар сони эса 9 573,5 минг кишини ёки жами соҳада банд бўлганларнинг 92,1 фоизини ташкил қилди.