Англиянинг «Саттон» клуби захира дарвозабони Уэйн Шоу Англия Кубогининг «Арсенал»га қарши учрашуви (0:2) пайтида нима сабабдан пирог егани ҳақида гапириб берди.

«Арсенал» мухлислари бутун ўйин давомида мен ҳақимда куйлаб ўтиришди. Улар «Ҳамма пирогларни ким еди?», деб бақираверишди. Жуда кўп шунақа ҳазиллар бўлди. Шунда мен ҳам ҳазиллашишим мумкинлигини ўйлаб қолдим. Шунда мен ҳам пирогнинг катта бўлагини тишлаб мухлисларга жавоб қайтардим. Бу чин кўнгилдан амалга оширилганди.

Бу Корнуолл пироги эди. Мазаси унчалик ёмон эмас. Айтишим мумкин бўлса, у жамоадаги фаолиятимдан бошқа ҳеч қандай зарар келтирмади», дея Шоунинг сўзларини келтиради The Mirror.

Эслатиб ўтамиз, Англия ўйинлар комиссияси тотализатор қонунларини бузганликда шубҳа остига олинган 125 килограмли дарвозабон юзасидан текширувларни бошлаганди.

Учрашувдан олдин букмекерлик идораларидан бири 8 га 1 коэффициентда Шоу ўйин вақтида пирог ейишига ставка қўйгани ҳақида маълум бўлган. Якунда голкипер 83-дақиқага келиб бу ишни амалга оширганди.

Фото: «Арсенал»га қарши ўйин вақтида «Саттон» дарвозабонининг қорни очқаб қолди

«Саттон»нинг 125 килограммлик дарвозабони ўйин вақтида пирог егани туфайли жиддий жазоланиши мумкин

Эртакнинг қайғули якуни: «Саттон» ширинликхўр дарвозабонини ишдан ҳайдади