United Airlines авиакомпанияси ходимлари йўловчилардан бири ва унинг аёл шеригини қолган йўловчиларни ўзларини хавф остида сезишга мажбур қилганлари учун рейсдан олишга қарор қилдилар. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар бермоқда.  

Воқеа Чикагодаги О’Хара аэропортида Хьюстонга кетаётган самолёт бортида юз берган. Компания исмини маълум қилмаган йўловчи токчага ўз қўл юкини жойлаштираётган покистонлик жуфтликка танбеҳ бера бошлаган. Мисол учун, у улардан сумкаларида бомба бор-йўқлигини сўраган. 

Воқеа гувоҳларидан бири бўлган аёл бу ҳақда стюардессага маълум қилган. Тажовузкор эркак эса унинг ҳинд миллатига мансуб йигитидан у қаердан эканлигини сўрай бошлаган. Шунингдек, у барча хорижликлар ва ноқонуний муҳожирлар АҚШни тарк этишлари кераклигини айтган.  

Шундан кейин эркакдан самолётни тарк этишни сўрашган. Эркак самолётдан тушиб кетаётганда ҳам заҳархандалик билан "уйларингизга яхши етиб олинг ва ўша ерда қолинг" деб "тилак" билдирган.

Авиакомпания вакилининг айтишича, тушириб юборилган йўловчи ўша куниёқ кечки пайтга шундай рейсга жой бронлаб қўйган.