АҚШнинг янги давлат котиби Рекс Тиллерсон Вашингтоннинг нуфузли туманидан Барак Обама, Иванка Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнер уйлари ёнидан ўзига уй сотиб олди, деб хабар бермоқда Washingtonian нашри.

Нашр маълумотларига кўра, Тиллерсон сотиб олган уй нархи 5,6 млн долларни ташкил қилади. Уй неоколониал услубда қурилган, 4 та ётоқхона ва 4 та ваннахонага эга.

ExxonMobil нефть-газ компаниясининг раҳбари Тиллерсон 2017 йил 1 февралдан АҚШнинг 69-давлат котиби бўлди. Унинг бу лавозимга тайинланиши бўйича қарор АҚШ конгресси сенати томонидан қабул қилинган.