Андорра термаси 86 ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига нуқта қўйди

Спорт 23 Февраль 2017 4378

Футбол бўйича Андорра терма жамоаси Сан-Марино термасини сафарда мағлубиятга учратди. Ўртоқлик учрашувида 2:0 ҳисоби қайд этилган.

Бу Андорра терма жамоаси учун 2004 йилнинг октярбридан бери илк ва тарихидаги тўртинчи ғалабага айланди. Пиренея жамоаси 86 учрашувда ғалаба нималигини билмаган, бу эса миллий терма жамоалар учун рекорд саналади.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, андорраликлар илк бора меҳмонда зафар қучишди. Андорра сўнгги бор мағлуб этган жамоа эса Македония (1:0) термаси бўлган.

Кўпроқ янгиликлар