Австрия канцлери хавфсизлик кенгаши мажлисини чақирди

Жаҳон 23 Февраль 2017 2255

Австрия канцлери Кристиан Керн Airbus авиакомпанияси билан Eurofighter қирувчилари бўйича келишув юзасидан республика хавфсизлик кенгаши мажлисини чақирди. Бу ҳақда федерал вазирлик матбуот хизмати хабар берган.

Вазирлик маълумотига кўра, 2003 йил мартидаги келишув бўйича аввалига 18та, кейин, 2007 йил июнидан буён 15та қирувчи самолётлар етказилган. Бу ҳарбий самолётларнинг умумий баҳоси 1,959 миллиард еврони ташкил қилган, шундан 10 фоизи ёки 183,4 миллион евро операцион харажатлар учун компенсация сифатида ажратилган. Лекин 2001 йилги тендер ҳужжатларида бундай харажатлар алоҳида бўлиши кўрсатилганди. Бу маълумотлар 2012 йилги текширувлар орқали аниқланган. Мудофаа вазирлиги ҳисобларига кўра, бу туфайли кўрилган зарар 1,1 миллиард еврога тенг бўлган.

Кўпроқ янгиликлар