Барча йўллар учун мўлжалланган "Логан" универсал автомобили тақдим этилди

Технология 23 Февраль 2017 7855
Фото:motor.ru

Dacia компанияси Stepway моделлар қаторининг янги модели – барча йўллар учун мўлжалланган "Логан" универсал автомобилини тақдим қилди. Автомобилнинг илк намойиши Женева автосалонида бўлиб ўтади. Машина 50 миллиметрга кенгайтирилган клиренс (174 мм гача) ва бўялмаган пластикдан безаклари бўлган осма элементлар олди.  

Пластик безаклар ғилдирак аркаларида ҳам пайдо бўлди, олд бамперларда эса "металл рангдаги" безак элементлари қўлланган. Янги машинанинг яна бир ўзига хос жиҳати, Sandero Stepway услубидаги "3D-эффект"га эга ўриндиқлар копламаси бўлди. Қолган томондан эса "Логан" оддий универсални такрорлайди. 

Европада модель Laureate тўплами билан таклиф қилинади, унда навигацияли мультимедиа мажмуаси, кондиционер, салоннинг қисман чарм билан безалиши, орқани кўриш камералари ва тоққа чиқишда ёрдам берувчи тизим кўзда тутилган.

Моторлар қаторига 90 от кучига эга бензинли ва дизель мотор киради. Иккала двигатель ҳам 5 поғонали механик узатмалар қутиси билан бирга ишлайди.

Россия бозорида Руминиянинг Dacia маркаси моделлари Renault бренди остида таклиф қилинади, бироқ Logan универсали Largus номи билан сотилади. Автомобиль биринчи авлоддаги Dacia Logan универсали базасида қурилган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 23592 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38596 Lifestyle
Месси Рамоснинг масхаромуз ҳаракатидан кейин уни ҳақоратлади
10:36 298 Спорт
Мейвезер Макгрегор жангда оёғи билан зарба берадиган бўлса, қанча маблағни йўқотишини айтди
10:23 1729 Спорт
Видеоинтервью: Қўқон шаҳри ҳокими маҳаллий долзарб муаммоларга ўз муносабатини билдирди
Деҳқонни 1 тонна картошкага чув тушириб кетган аёл фош этилди
10:19 740 Жамият
Жанубий Корея президенти: Ярим оролда уруш бўлмайди
10:17 594 Жаҳон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 639 Lifestyle
ЕЧЛ, плей-офф. «Наполи» «Ницца»ни енгди, «Селтик» «Астана»га 5та гол урди
10:13 364 Спорт
Нью-Йоркда Трампнинг ноодатий ҳайкали ўрнатилди (фото)
10:08 2671 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар