БМТда террорчилик билан кураш бошқармаси ташкил этилади

Жаҳон 23 Февраль 2017 1546

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш бутунжаҳон ташкилотда террорчилик билан кураш бўйича бошқарма ташкил этишни таклиф қилди. У бу ҳақда БМТ Бош Ассамблеясига аъзо-давлатлар вакиллари учрашувида хабар берган.

Гутерреш террорчилик билан кураш бўйича норасмий йиғилишда чиқиш қиларкан, “бош котибнинг янги ўринбосари бошқарадиган янги террорчиликка қарши бошқарма ташкил этиш” ташаббусини илгари сурди.

Айни дамда БМТда Хавфсизлик Кенгашининг террорчиликка қарши қўмитаси бор. Тузилма БМТ ХК томонидан АҚШдаги 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан сўнг таъсис этилган.

Гутерреш томонидан таклиф этилаётган тузилма, унинг сўзларига кўра, БМТ ХКнинг ҳозирги тузилмалари ишига аралашмайди, ҳамда БМТ Бош Ассамблеясига ташкилот бош котиби орқали ҳисобот беради.

"Бизнинг мақсад – террорчиликнинг миллатлараро таҳдидига аъзо-давлат билан биргаликда қарши туриш бўйича янги шерикликни йўлга қўйиш. Бу таҳдидга қарши дарҳол жавоб чораларини кўриш керак", - деди Гутерреш.

"Таклиф этилаётган янги бошқарма аъзо-давлатларнинг ҳеч бирининг суверенитетига таҳдид солмайди. Янги офиснинг фаолияти қўллаб-қувватлаш ва аъзо-давлатларнинг талаби билан юритилади, унинг ўзига хос жиҳати – БМТнинг террорчиликка қарши стратегиясини бажариш", - дея таъкидлаб ўтди бош котиб.

У бутунжаҳон ташкилотга аъзо-давлатлар вакилларидан бу борадаги фикрларини оғзаки ёки ёзма равишда икки ҳафта ичида билдиришларини сўради. Бош котиб бу масалаларни майга қадар тайёрланадиган террорчиликка қарши кураш стратегияси бўйича ҳисоботда акс эттирмоқчи. "Мен Бош Ассамблея раиси билан ҳамкорликда ишлашда, маслаҳатлашувлар орқали ёндашишда давом этаман", - деди бош котиб.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51801 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16199 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98703 Ўзбекистон
БМТ бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши Барселонадаги терактни қоралаб чиқди
10:11 16 Жаҳон
Америкалик конгрессмен КХДРга қарши кенг кўламли киберҳужумни амалга оширишга чақирди
10:09 23 Жаҳон
Бемор арз қилишига нима сабаб бўлди?
62 ёшли эркак дунёнинг энг узун дарёларини сузиб ўтиб рекорд ўрнатди 
10:06 191 Жамият
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 155 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 81 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 250 Спорт
Кўпроқ янгиликлар