Brexit туфайли 100га яқин халқаро компания Нидерландияга кўчиб ўтади

Жаҳон 23 Февраль 2017 2598

100га яқин халқаро компания Буюк Британиянинг Европа иттифоқидан чиқиш ҳақидаги қарори туфайли Нидерландияга кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Нидерландия саноат ва иш берувчилар конфедерацияси президенти Ханс де Бур маълум қилди, деб хабар бермоқда Financieele Dagblad газетаси.

Нашр маълумотига кўра, де Бур сўнгги бир неча кун мобайнида Лондонда бўлиб, Brexit’дан кейинги вазиятни бизнес-ҳамжамият вакиллари билан муҳокама қилган. "Нидерландияга кўчиб ўтишга қизиқиш, аввалгидан анча юқори, - дея таъкидлаб ўтди Нидерландиядаги 115 минг юридик шахс аъзоси саналувчи Конфедерация президенти. – Бунинг асосий сабаби деб – Буюк Британиянинг аниқ бир позицияси йўқлиги кўрсатилмоқда. Бундай ҳолат йиллар давомида сақланиб қолиниши мумкин". "Гап юзга яқин компания ҳақида бормоқда, уларнинг барчаси ҳам молия соҳасида эмас", - деди у. Президент аниқ ташкилотлар номини келтирмаган.

Шунингдек де Бур ЕИ Brexit’га йўл қўймаслик учун ҳаракат қилиши кераклигини, агарда бу рўй берса, ҳамжамият Буюк Британияни ЕИ Божхона иттифоқида сақлаб қолиш учун барча ишни амалга ошириши лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22648 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24744 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12756 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54036 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 845 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1121 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 981 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 2525 Спорт
Кўпроқ янгиликлар