23 февралдан россияликлар Арманистонга ички паспортлари билан киришлари мумкин бўлади. Бу икки давлат ўртасидаги келишувларга асосан юз берди.

«Шуни катта мамнуният билан айтишим мумкинки, эртадан бошлаб визасиз сафарлар тартиби бўйича келишувларга киритилган ўзгаришлар амал қила бошлайди. Унга кўра, Россия фуқаролари Арманистонга ички паспортлари билан боришлари мумкин бўлади», - дея Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг арманистонлик ҳамкасби Эдвард Налбандян билан 2017 йилнинг 22 февраль кунги музокаралари якуни бўйича баёнотидан иқтибос келтиради РИА «Новости».

Аввалроқ Россия ва Арманистон мамлакатлар ўртасида ички паспортлар билан сафар қилиш ҳақида келишиб олганликлари хабар қилинганди. Буни Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова ҳам тасдиқлади.