Европа лигаси. Дастлабки учта нимчорак финалчилар номи аниқ бўлди

Спорт 23 Февраль 2017 6677

Европа лигасининг 1/16 финал босқичи жавоб учрашувларига старт берилди. Чоршанба куни уч учрашув ўтказилди.

Туркияда «Фенербаҳче» меҳмони бўлган Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоаси «Краснодар» уйдаги минимал устунликни сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Аввалига Смолов меҳмонларни ҳисобга олдинга олиб чиққанди. Соузанинг голи туркларга ҳеч қандай умид бермади.

«Шальке» ва «Манчестер Юнайтед» эса биринчи учрашувда йирик ҳисобдаги ғалабалар сабаб кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилиб бўлишганди. Шу боисдан ҳам жавоб учрашуви деярли расмиятчилик учун ўтказилди. «МЮ» меҳмонда ғалаба билан қайтган бўлса, «Шальке» ўз уйида ортиқча куч сарфламасдан дуранг қайд этди.

Натижада «Краснодар», «МЮ» ва «Шальке» нимчорак финалнинг дастлабки иштирокчилари бўлишди.

Европа Лигаси, 1/16 финал
Жавоб учрашувлари

Фенербаҳче (Туркия) – Краснодар (Россия) 1:1 (1:1)
Голлар: Соуза (41) – Смолов (7).
Фенербаҳче: Демирел (Фрейтас, 71), Ўзбайроқли (Шен, 71), Кьер, Шкртел, Кейбоши, Топал, Соуза, Ленс, Потук, Соу (Фернандао, 71), ван Перси.
Краснодар: Крицюк, Калешин, Налдо, Гранквист, Рамирес, Газинский, Каборе, Подберезкин (Перейра, 79), Вандерсон (Лаборде, 64), Смолов, Классон.
Огоҳлантиришлар: Кейбоши (20), Соуза (43), Ленс (45), Газинский (58), Калешин (66), Соу (66), Каборе (75), Перейра (82).
Дастлабки учрашув: 0:1

Шальке-04 (Германия) – ПАОК (Греция) 1:1 (1:1)
Голлар: Шопф (23) – Насатасич (25, автогол).
Шальке-04: Фэрманн, Хеведес, Налдо (Бадштубер, 72), Колашинац, Настасич, Майер, Шопф, Гайс, Бенталеб (Керер, 84), Шупо-Мотинг (Горетцка, 56), Хунтелар.
ПАОК: Гликос, Малезас, Пунгурас, Кициу, Креспо, Уарда (Бисесвар, 69), Шахов, Мистакидис (Педро Энрике, 63), Цимирот, Джалма (Пелкас, 78), Кулурис.
Огоҳлантиришлар: Горетцка (61), Гайс (64), Хунтелар (77), Педро Энрике (81), Бисесвар (88).
Дастлабки учрашув: 3:0

Сент-Этьен (Франция) – Манчестер Юнайтед (Англия) 0:1 (0:1)
Гол: Мхитарян (16).
Сент-Этьен: Рюффье, Малькюи, Теофиль-Катрин, Перрен, Погба, Верету (Лемуан, 68), Пажо, Амума, Севе (Жорже Интима, 54), Монне-Паке, Берич (Ру, 59).
Манчестер Юнайтед: Ромеро, Янг, Байи, Смоллинг, Блинд, Феллайни, Кэррик (Швайнштайгер, 62), Погба, Мата (Рохо, 64), Ибрагимович, Мхитарян (Рэшфорд, 25).
Огоҳлантиришлар: Байи (60), Малькюи (84).
Четлатиш: Байи (63, МЮ).
Дастлабки учрашув: 0:3

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24800 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54447 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65139 Жамият
Россия «Толибон» билан боғлиқ айбловга жавоб қайтарди
15:14 44 Жаҳон
ОАВ: Истанбулда суд биносига қуролли ҳужум юз берди
15:12 41 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Антарес‍ юлдузини суратга олишга муваффақ бўлинди
15:07 317 Жаҳон
Электрон мактубингизга АҚШга чипта келса, очманг! Вирус бўлиши мумкин
15:03 603 Жаҳон
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлисларни киритмаслик қарори ЎФФ томонидан қабул қилинган
14:38 1338 Спорт
ОПЕК+ давлатлари нефть бўйича келишувни 94 фоизга бажарди
Хакерлар криптовалюталар фирибгарлигидан 225 млн доллар ишлашди
Кўпроқ янгиликлар