Ғайриодатий феъл-атвори билан ажралиб турадиган француз рассоми Абраам Пуэншеваль янги ижод маҳсулини тақдим қилди: у бир ҳафтага иккита тош блок орасига муҳрлаб қўйилди, деб хабар бермоқда Euronews телеканали. 

Париждаги Токио саройига ташриф буюрувчилар Пуэншевалнинг тошлар орасидаги ҳаётини инфрақизил камера ёрдамида кузата оладилар.

Рассом сув ва егулик билан таъминланган ва унга фавқулодда вазият учун телефон берилган. Пуэншеваль соатлардан воз кечди – унинг айтишича, у инсон яшайдиган вақтни эмас, балки геологик вақтни ҳис қилмоқчи.

Рассом бир неча йил аввал Марселда санъат галереяси ертўласида кавланган ва устидан бир тонналик тош бостириб қўйилган ўрада бир ҳафта яшаганди. Икки йилдан кейин эса у икки ҳафтани айиқ тулуми ичида ўтказишга қарор қилган.

Ўтган йили 20 метр баландликда жойлаштирилган платформа ғайриоддий рассом учун бир неча кунга "қадрдон уй"га айланганди.