Хитой ва АҚШ ҳукумати Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ва Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп ўртасида учрашув ўтказиш борасида музокаралар олиб бормоқда. Учрашув жорий йилнинг июль ойида Германияда ўтказилиши режалаштирилган G20 йиғилиши доирасида ташкил этилиши мумкин, деб хабар қилмоқда South China Morning Post нашри ўз манбаларига асосан.

«Пекин Трамп жамоаси билан Ҳамбургда июль ойидаги G20 йиғилиши доирасида икки томонлама учрашув ўтказиш эҳтимоли юзасидан доимий алоқада», - дея маълум қилди манбалардан бири. Унинг сўзларига кўра, АҚШда ҳам шундай режалар бор.

Аввалроқ Дональд Трамп Си Цзиньпинга мактуб йўллаб, унда ҳамкорликдан умидвор эканини қайд этганди.