Канадалик аёллар бир ойга ҳижобга киришга аҳд қилишди

Жаҳон 23 Февраль 2017 13156
Фото: AA

Жаҳон Ҳижоб куни муносабати билан канадалик бир гуруҳ аёллар мусулмон опа-сингилларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир ой давомида ҳижоб кийишга аҳд қилишди. Улар буни бугунги кунда Шимолий Америка ва дунёнинг бошқа бурчакларида исломофобиянинг ўсиши билан изоҳлашди. Бу ҳақида мамлакатдаги CBC телеканали ва миллий радиоканалларда хабар қилинди. 

Уларга кўра, Альберт провинциясида яшовчи етти аёл "Sisterhood of the hijab" номли ташаббус доирасида ислом тамойилларига кўра, бир ой давомида бош қисмлари ва таналарини ёпиб юришга ҳамда спиртли ичимликлар  ичмасликка аҳд қилишган. 

Маълум бўлишича, рўмол ўраш аёлларга МакМюррейда яшовчи мусулмонлар билан дўстона алоқа ўрнатишга имкон берган. 

Канадада 1 053 945 нафар ислом динига мансуб аҳоли истиқомат қилади, бу мамлакат аҳолисининг 3,2 қисмини ташкил қилади. Манбага кўра, бу мамлакатда ҳар беш кишидан биттаси - хорижлик.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27415 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14441 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55618 Жамият
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 16 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 810 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 665 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 537 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 1843 Lifestyle
Дайжест: Пахта мавсумидаги ўзгаришлар, Президент ижтимоий тармоқларда, АҚШда Қуёш қандай тутилди ва бошқа хабарлар
22:05 4364 Жаҳон
Xiaomi янги ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
Кўпроқ янгиликлар