КХДР "Қўшма штатлар билан муносабатларда жисмоний чоралар қўллаши мумкинлиги"ни билдириб таҳдид қилди. Мамлакатнинг бош нашри "Нодон синмун" газетасида ёзилишича, шимол корейслари "ҳали ҳам АҚШ билан уруш ҳолатида". Нашрдагилар Корея ярим оролида 1950-1953 йилларда давом этган уч йиллик уруш якунида томонлар вақтинчалик яраш сулҳи тузганди, бу тинчлик сулҳи бўлмаган.

Мақолада "шу туфайли ҳеч ким Пхеньяннинг ўзини ҳимоя қилиш йўлидаги қадамларини қоралашга ҳақли эмаслиги" келтирилган.

"Биз исталган вақтда ракета учиришимиз мумкин. Агар Вашингтон Пхеньянга босим ўтказишда давом этса, КХДР бу мамлакат ва унинг таъсиридаги бошқа мамлакатлар билан муносабатларда жисмоний чораларни қўллаши мумкин", - дея огоҳлантирилади "Нодон синмун" мақоласида. 

КХДР раҳбари Ким Чен Ин янги йил мурожаатида мамлакат қитъалараро учувчи ракетани қуриб, учиришга тайёргарлик кўраётгани ҳақида гапирганди. Шу ой аввалида шимолий кореяликлар ўрта масофага ҳаракатланувчи баллистик ракетасини синовдан ўтказганди.