Қозоғистон ва Россия президентлари Нурсултон Назарбоев ва Владимир Путин 27 февралда Олмаотада учрашув ўтказадилар, деб хабар бермоқда Оқўрда матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда Tengrinews.kz.

Кремль сайти маълумотларига кўра, икки давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар, энергетика ва коинот соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини ва халқаро кун тартибидаги муҳим мавзуларни муҳокама қилишади. Етакчилар Евросиё интеграциясини янада илгари суришнинг баъзи жиҳатларига тўхталиб ўтадилар.     

Путин шу куннинг ўзида Тожикистон президенти таклифи билан Душанбега ташриф буюради, 28 февралда эса Бишкекка расмий сафар уюштиради.