LG G6 смартфони ишончлиликнинг энг юқори стандартларига жавоб беради

Технология 23 Февраль 2017 8099

LG G6 модели жиддий синовдан ўтказилиш ва конструкциядаги ҳимоя жиҳатларининг борлиги туфайли ишончлиликнинг янги стандратларини ўрнатмоқда

СЕУЛ, 2017 йил 22 февраль. LG Electronics (LG) компаниясининг LG G6 янги смартфони ишончлиликнинг янги стандартларини ўрнатмоқда.

Компания маҳсулотнинг энг кескин шароитларда ишлашига оид бир неча мураккаб синовларни ўтказди (тезлаштирилган синовларда қўлланиладиган одатий усуллардан анча мураккаброқ).

Узоқ муддат давомида ишлаш учун синовларда ҳарорат таъсирига учратиш, намлик, чанг ва бошқа зарраларнинг кириши, зарбалар, баландликдан ерга тушиш ҳамда бошқа хавфли эҳтимолий таъсирлар юзасидан тажрибалар ўтказилди. Бундай синовлар доирасида смартфон конструкциясининг турли элементлари жиддий текширилди – хусусан, процессор, экран, аккумулятор, камера ва бармоқ изларини олиш сканери.

Янги иқлим синовлари комплекси смартфонни бир вақтда бир неча омиллар таъсирига учратди, бу унинг турли жиҳатлари ҳар хил шароитларда ишлаши ишончлилигини баҳолаш имконини берди.

LG компанияси мустаҳкамликни ошириш учун икки муҳим жиҳатга бор ҳаракатларни қаратди: иссиқликни йўққа чиқариш ва аккумуляторнинг ишлаши. Иссиқликни йўққа чиқариш иссиқлик трубкасини ўрнатиш орқали яхшиланди, бу ҳамда янги конструктив қарорлар натижасида аккумулятор ишончлилиги ошди.

Ишончли смартфонни лойиҳалаштиришдаги энг асосий вазифалардан бири – иссиқликни оптимал даражада йўққа чиқаришни таъминлаш. Ортиқча иссиқлик нафақат корпусни қўлда ушлаш учун ноқулай қилади, балки аккумулятор ишлаш муддатининг пасайишига ҳам олиб келади. LG G6 смартфонида иссиқликни йўққа чиқариш учун махсус иссиқлик трубкаси ўрнатилди. Иссиқлик трубкалари мисдан тайёрланиб, ноутбук ва уй компьютерларида иссиқ ҳароратни йўққа чиқариш учун ишлатилади. LG G6 моделидаги иссиқликни йўққа чиқариш тизими процессор ҳароратини 6-10 фоизга камайтириш имконини беради. Бундан ташқари, LG G6 смартфонини лойиҳалаштиришда иссиқликни ўтказмасликнинг яхшиланиши учун процессор ва юқори ҳароратнинг яна бир манбаси – дисплей контроллери ўртасидаги масофа оширилди.

«Биз G6 моделини чиқариш билан ишончлилик ва сифат стандартларини янги даражага чиқармоқдамиз, - дея таъкидлаб ўтди LG Mobile Communications компаниясининг катта вице-президенти ва халқаро фаолият бўйича раҳбари Ли Сук-Джонг (Lee Suk-Jong). — LG компанияси, ҳар доимгидек ажойиб сифатга эга ишончли маҳсулотни чиқармоқда, у ўтказилаётган синовлар билан кафолатланган. Истеъмолчилар бизнинг маҳсулотга бутунлай ишонч билдиришмоқда».

LG G6 модели Барселона (Испания)даги MWC 2017 кўргазмасида 26 февраль куни намойиш этилади.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14565 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11574 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47107 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8466 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 380 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 2194 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 2393 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар