Ганалик футболчи, 2005-2014 йилларда «Челси» шарафини ҳимоя қилган Майкл Эссьен жамоага қайтди.

Гап шундаки, футболчи Хорватиянинг «Риека» жамоаси сафига қўшилиши кутилмоқда. Шу трансфер амалга ошишидан олдин яримҳимоячи лондонликлар таркибида ўзини тиклаб олиш мақсадида бирга машғулот ўтказишни сўраган.

34 ёшли Эссьеннинг сўнгги жамоаси Грециянинг «Панатинаикос» клуби бўлган, сентябрда футболчи Грецияни тарк этганди.