Бугун, 23 февраль куни Тошкентдаги Халқаро бизнес марказида Қозоғистон Республикаси бош вазири ўринбосари А.Мамин бошчилигдаги делегациянинг Тошкентга ташрифи доирасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича 16-Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. 

Унда қўшни Қозоғистон вакиллари Ўзбекистондаги ислоҳотларни диққат билан кузатиб бораётганликларини таъкидлашди. Шунингдек Қозоғистонда ҳам модернизациялашнинг 3-босқичи амалга оширилаётгани қайд этилди. 

"Кун" мухбирининг хабар беришича, тадбирда Қозоғистон ҳудудида савдо уйлари яратилгани айтиб ўтилди. Шунингдек соҳалар бўйича ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди. 

Шу ўринда GM акциядорлик жамияти автомобилларининг бундан буён Қозоғистон ҳудудида ҳам йиғилиши қайд этилди. Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бу борада ўзаро келишувга эришилгани ҳамда лойиҳанинг март ойидан йўлга қўйилишини маълум қилди.