«Наполеонча режа». «Реал» президенти трансферлар бозорида чегара билмаяпти

Спорт 23 Февраль 2017 7919

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес клуб таркибини кучайтирмоқчи.

Diairo Gol нашрининг хабарига кўра, «қаймоқранглилар» «Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азарнинг трансфери бўйича музокара ўтказган. Бу бельгиялик футболчига «Реал» Евро-2016 турниридан олдин ҳам қизиққанди.

Қайд этилишича испан гранди раҳбари«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давида Де Хеани қўлга киритиш учун яна бир уриниб кўради, бу футболчининг трансфери 2015 йил ёзида охирги дақиқаларда барбод бўлганди.

Перес «Реал» таркибини кучайтириши мумкин деб ҳисоблаётган яна бир футболчи – Пауло Дибаладир. Италиядаги нашрларда ёзилишича, «Ювентус» ҳужумчиси туринликлар клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри билан келиша олмаяпти. Шу билан бирга аргентиналик футболчи Испания чемпионатида ўйнашни истамоқда. Футболчи бундан олдинроқ берган интервьюларида«Барселона» сафида ўйнашни орзу қилиши ҳақида гапирганди, қолаверса унинг ватандоши, Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси уни Каталонияга келишга кўндирмоқчи.

Манбанинг хабар беришича, бу футболчиларнинг барчаси шу йил ёзида «Реал»да пайдо бўлиши мумкин.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28025 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14915 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56027 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 612 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 609 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2323 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 617 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 617 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 840 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар