NASA олимлари матбуот конференциясида TRAPPIST-1 юлдузи яқинида Ер ҳажмига тенг яна етти сайёра мавжудлигини маълум қилишди. Бу ҳақида бир қатор оммавий ахборот воситаларида хабар берилди. 

Олимларнинг сўзларига кўра, улардан учтасида яшашга яроқли шароит мавжуд. Бу уч сайёрада сув ҳам мавжудлиги қайд қилинган. 

TRAPPIST-1 юлдузи Ердан тахминан 39 ёруғлик йилида,  Қовға (Aquarius) юлдузлар туркумида жойлашган.